Кеча ишга отланиб минган автоуловимда манзилимга етиб боришни иложи бўлгани йўқ. Тошкент шаҳридаги "Ашхабод" парки олдига яқинлашар эканмиз, кўчада машиналардан кўра кўп карра кўпроқ оломонни кўриб, ним гап экан деб ўсмоқчиласам автоуловдаги кимдир паркда текинга совға тарқатилаётганлигини у ҳам камида 10 дона совға олиб қайтишини маълум қилди. Автоуловда келаётганларнинг ҳам кўпчилиги аёллар ва болалар эди. Парк чорраҳасига етиб келганимизда вазият жуда аянчли эди. Асосан аёллар ва ёш болалардан иборат оломон, кун иссиғида дуч келган автоуловни тўхтатиб бири бирини устига чиқиб, жанжаллашиб минишга ҳаракат қилишар, баъзиларини қўлларидаги гўдаклар эса чирқираб йиғлашар эди. Етмаган жойига олмон жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ҳалақит бергани сабаб, уларнинг ҳам келиб кетиши қийинлашган, бечора ички ишлар бўлими , миллий гвардия ходимлари эса бошқариб бўлмайдиган оммани тартибга солишга ҳаракат қиларди. Мен автоуловдан тушар эканман, уни эшигини штурм қилиб ўраб олишган аёллардан бири нажот излагандек юзланди. Мен уни қўлидаги гўдагини олиб ўриндиққа ўтказишим билан атрофидаги бошқа аёллар, хап сеним дегандек ўлжасига ўқдек отилган ўқ илондек автоулов эшигига ёпирилишди. Ўзим бир амаллаб тушиб олиб йўлни пиёда давом эттирдим. Аммо йўлда текин совға олиб хурсанд бўлган одамни учратганим йўқ. Гендер тенглик, текин бойлик оқибати бўлур войлик дегани шу бўлса керакда...