Суд залида икки қутбга қўрғошиндек қўрғон қуриб олган ота-онаси орасида югуриб ўйнаб юрган 3 ва 5 ёшлар атрофидаги кўзмунчоқдек ўғил болаларга кўзим тушиб, уйинқароқ болаларни бошига тушиши кутилаётган фожеадан мутлоқо йироқлигини англаб етиш қийин эмас эди. Аммо сал ўтмай кичик боланинг йиғиси суд залини ларзага солди. У фожеани худди олдиндан сезгандек йиғидан тўхтамасди. Сиркаси сув кўтармайдиган ота-оналари эса бир-бирларини айбини қидиришдан тинишмасди. Болалар ота-онани боғлаб турувчи муқаддаси кўприк эканлигини бу замонни ёшлари эсдан чиқариб бўлишган чоғи. Бўлмаса шундай шириндан шакар болалар тирик етимга айланишармиди?!

Comments

Be the first to add a comment