Мамлакатимиздаги энг қўрқинчли қамоқхона бўлган - Жаслиқ ҳақида кун.уз сайти
мақола ва кўрсатув тайёрлабди. Бу қамоқнинг борлигини ҳам билмайдиганлар кўп эди, аммо чет эл ОАВларининг тинимсиз бонг уриши оқибатида охири Ўзбекистон ҳукумати тан олди ва ёпишга қарор қилди. Албатта, бу жуда ажойиб қарор бўлган.
Одатда, зулм ёлғон билан ёнма-ён юради. Қамоқларда қўрқинчли жазолар борлигини расмийлар тан олмайди, иложи бўлсаю умуман қамоқ борлигини бировга билдирмаса. Рус спортчиси ва ёзувчиси Г. Свиридовнинг немислар концлагери ҳаёти ҳақидаги "Тиканли сим ортида" (
Ринг за колючей проволокой) китобини бир вақтлар ўқигандим. Ишонаверинг, ўликларни куйдиришини айтмаса, Жаслиқ немис концлагерларидан сира қолишмайди. Фақат бири фашистлар даврида, иккинчиси бизнинг давримизда содир бўлган воқелик.
Кўрсатувда Жаслиқ азобларини бошдан ўтказганлар гапирган. Аслида олдин ҳам Жаслиқ ҳақида кўп бора ёзилган, фақат миллий ОАВда эмас. Кўрсатувда айтилган "ломка" - янгиларнинг синдирилиши, лохмачлар, соқчиларнинг шафқатсизлиги - ҳаммаси Муҳаммад Бекжоннинг Жаслиқ ҳақидаги китобидаги маълумотлар билан мос келади. Булар ҳақиқат. Бу ҳақиқатлар .uz нашрларида айтилаётгани кишини хурсанд қилади.
Кун.узга ва кўрсатув муаллифи Жамшид Ниёзовга раҳмат.