Жюль Верннинг "Ўн беш ёшли капитан" деган ажойиб бир китоби бор эди. Ёшлигимизда одам уни қайта ва қайта ўқиб тўймас эди. Шунга кўра азимутдан (асосий йўналишидан) адашган кема Австралия эмас, Африка қирғоқларига бориб қолади. Бу ўтган замонда содир бўлдими десам бугунга келиб ҳам азимутдан адашиш одатий тусга кириб бўлган кўринади чоғи... Автобусда кета борар эканман қўлидан телефон тушмай гаплашиб кетаётган шофёр, телефонда гаплашаётган йўловчига телефонда гаплашиш мумкин эмас, ўчириб қўй дея ўдағайлади. Йўловчи автобусда бундай қилиш мумкин эмас деб ёзилмаганку дея, барибир телефонда гаплашишни тўхтатди... Қайси бир китобда ўқиган эдим. "Хон жарчиси бозорга бориб баланд овозда бақирибди.Ҳой одамлар, одамлар.Эшитмадим деманглар.Хон ҳазратлари эртага халқидан хабар олиш учун ўрдасидан ташқари чиқурлар. Амалдор, бой- тўралар янги либосларда йўл четинда саф тортсинлар.Раият (оддий халқ) ариқ, кўчаларни тозалаб, хароба жойларни намат бирла бекитсинлар. Элликбошилар бундай ишларга бош-қош бўлсинлар. Хон ўз халқини ҳаёти бирлан танишувни бурчи деб билғай ва унинг фаровонлиға борасинда бош қотирмак"... Юртимиз ҳам буюк келажак азимутидан адашиб, Африка соҳилларига эмас янги Ўзбекистонга етиб келинди. Азимутидан адашган, узоқ йўлга юрувчи таксичилар ҳам сизни фалон жойга дея, ярим Ўзбекистонни айлантириб чиқиши ҳеч гап бўлмай қолди... Азимутидан адашган баъзи бир амалдорларни Гоголни Гегелдан, Шопенни Шаляпиндан ажрата билмагани касофати туфайли қоралар оққа, оқлар қорага айланмоқда... Мен Россияда ишдалигимда аёлим ким биландир ўйнашиб, гап-сўз бўлиб ўзини поездни тагига ташлаб юборибди. Тўрт болам бор эди. Жанозага етиб кела олмадим. Энди келаяпман. Мен билан савол-жавоб қилишмоқчи. Аслида шунқа бўладими ака. Азимутдан адашган амалдор бўлса албатта шундай қилади ука... Гапни қисқаси азимутдан адашиш сурункали касалликка айланиб бўлди.