Танишларимдан бири қўнғироқ қилиб қолди. Ўғлим янги тузилаётган "Адолат, тараққиёт, бирдамлик" партиясига ҳайриҳоҳлик билдирган экан, профилактика инспектори тинчлик бермай тушунтириш хати ёзиб берасан деб қўймаяпти, шу тўғрими? Мен бу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддаси "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас" талабига зид эканлиги айтиб, бу борада туман прокурорига шикоят бериш лозимлигини билдирдим.

Comments

Be the first to add a comment