Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси:
"Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади".16-моддаси:
"Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас".33-моддаси :
"Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга". Ушбу талаблардан келиб чиқадиган бўлсак сурхондарёлик ўқитувчи аёл бор йўғи ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фикрлашини ва сўз эркинлигини намоён қилди. Унинг ҳаракатларида суд қарорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) доирасидаги ҳуқуқбузарлик мавжуд эмас.
Аммо зўрни кети тегирмон тошини юргизади дейишади. Айнан қонунлар ижроси учун маъсул бўлган амалдорлар, ташкилотлар томонидан уни инкор этилиши борган сари тизимли тусга кириши жамият учун улкан йўқотишларга олиб келиши аниқдир. Бунинг бирдан бир ечими менинг назаримда зудлик билан сиёсий ислоҳотларни ўтказишда деб биламан. Агар амалдаги бошқарувчи элита учун миллат, ватан манфаатлари бирламчи бўлса, улар бунга тўсқинлик қилмай йўл қўйиб беришлари шарт. Миллат, ҳалқ, ватан, она-юрт манфаатлари айнан шуни талаб этмоқда. Ёки жамиятдаги барча қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб, тараққиётга юз тутамиз, ёки ўзимизни ўтирган шохни кесишдан тинмай жаҳолатга юз тутамиз. Ушбу ўқитувчи аёлга келадиган бўлсак мен унга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрман.

Comments

Be the first to add a comment