Эртадан магистратурага қабул бошланади!Магистратурага қабул ҳақида баъзи маълумотларни эслатиб ўтамиз:
👉 Ҳужжатлар
magistr.edu.uz портали орқали
фақат онлайн қабул қилинади, абитуриентлар ҳужжат топшириш учун ОТМга келмайди;
👉 Магистратурада абитуриентларга 5 та мутахассислик йўналишини танлаш имконияти берилмайди.
Фақат битта йўналиш танланади;👉 Кириш имтиҳонлари
мутахассислик ҳамда чет тили фанидан бўлади. Бошқа фанлардан бўлмайди;
👉 Магистратура имтиҳонларида максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 250 баллни ташкил этади.
📚Диплом бали - 100 балл;
📚Мутаҳассислик тест бали - 100 балл;
📚Чет тили тест бали - 50 балл.
👉 Чоп этилган мақолалар учун кириш имтиҳонларида
балл берилмайди;👉 Ҳужжатлар қабул қилиш 1 ой давом этади, яъни
1 июлдан бошланиб,
30 июлгача давом этади;
👉 Имтиҳонлар
3-15 август кунлари
ўтказилади.
Ҳозирча шулар. Магистратура қабул квоталарини юклаб олинг!
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Мутахассислиги инглиз тили филологи булганлар учун иккинчи синовда диплом буйича иккинчи хорижий тилдан синов килинадиларми? Ва кай тарзда булади ( тест ёки иншо...)? Шунга аниклик киритиб берила. Рахмат!