COVID-19 инқирозидан кейин таълим тизимини нималар кутмоқда?

Бугун, 26 апрел куни Россияда Ҳукумат ташаббуси билан ўтказилаётган Москва халқаро таълим салонига старт берилади. Тадбирда пандемия шароитида таълим тизимини таҳлил қилиш, келажакда таълим тизимини кутаётган ўзгаришлар билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Ўзбекистон олий таълим муассасалари илк маротаба мазкур халқаро тадбирда иштирок этмоқда.

COVID-19 инқирозидан таълим тизими қандай чиқади? Москва халқаро таълим салонида бўлиб ўтадиган муҳокамалар марказида мана шу савол туради. Халқаро тадбир шу йилнинг 26-29 апрель кунлари онлайн форматда ўтказилиб, унда дунёнинг турли бурчакларидан 1000 нафардан ортиқ эксперт ва спикерлар иштирокида 200 та турли форматдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/TDYU_ixtisoslashtirilgan_filiali

Comments

Be the first to add a comment