​​⚡Ўзбекистонда Харьков миллий радиоэлектроника университетининг филиали очилади

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов Харьков миллий радиоэлектроника университети ректори Валерий Семенц билан учрашувда маълум қилди.

Музокараларнинг асосий мавзусини Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва Харьков университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ташкил қилди.

Ўзбекистонда Харьков миллий радиоэлектроника университети филиалини очиш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш учун интерфаол маҳорат дарсларини ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар билдирилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

4 comments

Salom qabul qachondan boshlanadi
Salom qabul qachondan va qayerdan topshirsa bo'ladi
_-_-_
Assalamu alekum bu instutaga qanday qilib topshiramiz hujjatlarni qaysi instutta ocilga @maliga hujjatlar tawatmizmi iltimos jv etvoring