⚡️Президент "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармонга кўра:

❗️ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

👉 кичик тадбиркорлик субъектлари;
👉 бозорлар ва савдо мажмуалари;
👉 кинотеатрлар;
👉 умумий овқатланиш жойлари;
👉 жамоат транспортлари ташкилотлари;
👉 спорт-соғломлаштириш муассасалари;
👉 шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

❌ мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

=•=•=•=•=•=

🙌 Кичик тадбиркорлик субъектларига

- 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ апрель-май ойлари 🗓 учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан;

- 2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда 🗓 ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан

✅ ВОЗ КЕЧИЛАДИ.

=•=•=•=•=•=

👉 Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)ни ✈️ олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача ✔️кечиктириш ҳуқуқи берилади.

=•=•=•=•=•=

‼️ 2020 йил 1 майдан 1 июлгача

👉
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 %дан 1%га ПАСАЙТИРИЛАДИ.

👉 Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар ❌ бундан мустасно.

=•=•=•=•=•=

⚡️Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача ❌ ТЎХТАТИЛАДИ.

👉 Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш ва ечиб олиш бўйича инкассо топшириқномаларини ҚАЙТАРИБ ОЛАДИ.

👉 Солиқ тўловчилар
15 май ҳолатига бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тўлов топшириқномаларини ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ҳуқуқига эга.


👉 @xushnudbek 👈

58 comments

Show 48 more comments
SALOM XUSHNUDBEK OKA MEN YURIDIK UNIVERSITETI OQITUVCHILA OYLIGI HOZIRGI PAYTI QANCHALIGI HAMDA YANGI YONALISHI SORAMOQCHIMAN
Yuridikka oqituvchi bolb qolish uchun bowqa univerdan ham borib ishlasa boladimi
Ассалому Алейкум Хушнидбек!! Аллох умрингизни зиёда қилсин!! Қилаётганган мехнатизни рохатини кўринг!!! Мен ўқитувчиман хозир карантин туфайли уйдаман. 2,3 кун олдин ўқув ишлар бўйича илмий бўлим мудираси тел қ.б саховат пеша инсонлар ёрдам сўраляпди кўнглигиздан чиққани беринг деди.Мен хўп дедим қанақадир тел номер ташлади анаши номерни пластик картасига 20000 сўм ўтказиб бердим.5,6 та хамкасб дугоналар хам ўтказиб беришди. Орадан 2кун ўтиб мактаб касаба уюшма раисамиз яна телеграмм орқали қўпол қ.б айтганда эхсон қилилар деди. Тўғриси мен пул ўтказмадим лекин нима учун битта мактабда 2 киши пул йиғишяпди. Убу десак оғзингни юм уйда ўтириб ойлик оляпсан.
Uy joyning xam kamunal to'lovlarga xam ozroq yordam qilsalar nur ustiga alo nur bo'lar edi
Sanjar MuZaffarOV
pul bermasa ham.... shu osmonimiz musaffo bo'p tursa ham mayli. yamalardan amallab o'tib turamiz.
Мол мулк ҳамда ер солиқларини жисмоний шахсларлардан ёпппсига мажбурий ундириш ишлари авжида яна бюджет ташкилотлари ҳодимлари мажбурланмоқда.Солиқ идорасига борсангиз ўқитувчиларга тўлла.Бу янги солиқ қўмитаси раисининг янги сиёсатими...
Oddiy davlat xizmatchisining ham daromad solig'ini omasin ushanda ushlab qolingan 15% tug'ri bularmidi.
Taksislar qanaqa soliq olinmedi
Yotip eganga ham tog chidamaydi, yordam soragannan harakat qilinglar ishlashga! Soliqlar davlat byudjet manbayi, mana tadbirkorlikka keng yengilliklar berilyapti, tadbirkorlikni qollab-quvatlagan paytida, vijdonan hadol ishlashniyam bilish kerak. Biz byuk davlatmiz. Davlat va jamiyat birdir