Қамоқда айтилган афсус
Қамоқда бир муддат ўтирган генерал ўша ерда адвокатига қараб, оғир хўрсинибди:
— Тергов шу аҳволда эканини олдин билганимда эди, бу соҳада жиддий ўзгаришлар қилган бўлардим...
Сўнг бир оз сукут сақлаб:
— Афсус, — дебди.
Баъзан терговнинг ҳақиқий аҳволи хизмат курсисида ўтирганда эмас, қамоқхона эшиги ортда ёпилганда кўринар экан.
Аммо кеч англанган ҳақиқат, ноҳақ синган инсон тақдирини тиклай олмайди

Comments

Be the first to add a comment