​​​​Расман! Магистратурага кириш имтиҳонлари 3-20 август кунлари ўтказилади.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташабббуси билан:

👉2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базаси (тўплами) шакллантирилади.

👉Истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

👉 Магистратура қабул квоталари

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

2 comments

Barcha oliygohlarni magistraturaga nechta magistr olishini yani ( qvotasini ) qandek bilsek bòladi?