Кесатиқ, мазах қилиш ожизларнинг иши дейишади. "Хотинларга ўхшаб киноя қилмасанг-чи" деб қўйишади. Мард бўлиб дангал гапир, заифалардек бўлма, дегани бу. Ҳақиқатан, тўғри. Кучли шартта айтади, кучсиз гапни айлантиради, ишора, мажоз билан айтади, киноя, кесатиқ, сарказм қилади. Лекин киноя кимга, нимага, қайси объектга қаратилганига қараш керак. Масалан, фарзандингизга ё ходимингизга кесатмасдан ҳам иш буюришингиз, таъсирингизни ўтказишингиз мумкин. Чунки таъсир жиҳатдан улардан устунроқсиз. Аммо ўзингиздан кучлироқларга таъсир ўтказолмайсиз. Хусусан, давлат амалдорлари, давлат номли катта машина олдида сўзсиз ожизсиз. Шу сабабли одамлар киноя қилади, кесатади, сарказмга зўр беради. Бошқа нима қилсин. Қўлида таъсир кўрсатиш ричаги йўқ. Заиф-да. Шуниям кўп кўришса, энди билмадим буёғини🤔🤔