Эртадан магистратура имтиҳонлари бошланадиЭртага,
8 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари бошланади. Имтиҳонлар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиб,
2020 йил 20 сентябрь кунигача давом этади.✅ Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун
"Рухсатнома"ни
http://magistr.edu.uz va
http://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилган. Абитуриентлар имтиҳон топширадиган куни, жойи ва вақтини "Рухсатнома" дан билиб оладилар.
Абитуриентлар тест имтиҳонларига фақат
ПАСПОРТ ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун
РУХСАТНОМА билан киритилади.
Имтиҳонлар имтиҳон ўтказиш учун тайёрланган
махсус ҳудудларда ОНЛАЙН равишда ўтказилади ва абитуриентлар тест натижаларини
шу вақтнинг ўзида билиб оладилар.Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi