⚡Магистратурага киролмаганлар учун ҳам супер контракт борми?Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги
ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига
қўшимча қабул олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан
мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига
базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади.".
✅ Соддароқ айтганда, ҳа бор! Фақат бу бакалаврдаги каби табақалаштирилган, бир нечa баробар оширилган супер контракт эмас, стандарт базавий тўлов-контракт асосида бўлади.
❌ Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. Ўқишга кирганлар қаторида бир хил сумма тўланади!Нега ундай дейсизми? Балки, магистратурада талаб юқори эмаслиги учундир. Бакалавриятда ҳужжат топшириш ҳам пул. Магистратурада эса бепул. Четдан қараганда, ҳукумат фақат бакалавриятга ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлардан кўпроқ даромад қилишни истайдиганга ўхшайди.
Ушбу хабарни магистратурага ўқишга топширмоқчи бўлган яқинларингизга юборингСафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈