Ruhim
ОНА тилим
Ўзбек тилим, менинг ўз тилим, Одамлари тўғри сўз тилим, Болалари деҳқон-бўз тилим,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Миллат бирлигининг гарови сенсан, Дўстлик чорбоғининг қарови сенсан, Омад келса барови сенсан,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Сенда сўзламоқлик қандайин шараф,
Топилди вазият бахтга мушарраф,
Имконият яралди миллат бир тараф,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Афсус севинибмиз чиқмасдан қуёш,
Барчаси ўтмишдир аримасдан ёш,
Барибир ҳаммага, катта ёки ёш,
Буни унитмоқлик гунохи азим.
Гарчи бургут бўлса-да қушлар подшоси, Чумчуқ ҳам чуғурлар ўзин тилида,
Кимлардир , кимгадир тахассуб килиб, Унутди ўзлигин ўзбек элида.
Нахотки чумчуқдек бўлмаса элим,
Нахотки Оролинг тўлмаса элим
Нахотки худбинлик ўлмаса элим,
Буни унутмоқлик гунох азим.
Ўзбек бўлиб айтолмасанг сўзингни,
Бўриларга бериб қўйсанг қўзингни,
Не сабабдан ғафлат босди кўзингни
Буни унитмоқлик гунохи азим.
2003 йил
Comments
Be the first to add a comment