Ҳамма ёқда реклама. Кимдир қанақадир дорини таърифини келтираяпти. Даво бўлмаган касалликларни ўзи қолмади. Ҳаммасига шифо беради. Бўлмаса етмаган жойига пулингизни ҳам қайтариб берамиз дея кафолат ҳам беради. Ибн-Сино бобомиз ҳам уларни олдида ип эша олмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Тўғри ҳаммага пул керак. Аммо ёлғон ҳам эви билан бўлиши керак. Ёлғон реклама ҳам. Илгари чин-мочинни меҳригиёҳлари дея кунига деярли 24 соат реклам қилинган воситалар, чиндан йироқ бўлиб ҳаммаси сохта бўлиб чиққан эди. Бу рекламани оммага етказганлар бунинг учун жавоб беришдимикин? Ҳамма бало жамиятдаги қонун-қоидаларни топталиши, хўрланишидадир. Қонунлар хўрланган жамиятда эса, табиийки худди эртаклардагидек боши кесилган тақдирда ҳам қайта қайта ўсиб чиқувчи аждарҳолар юртни ютиб ётишади.