Ҳар қандай давлат ўзининг ички иқтисодиёти, ишлаб чиқаришини ҳимоя қилишни устивор вазифа деб билади. Назаримда бизда буни тескариси содир бўлаяпти. Ҳаммаёқни арзон гаров хитой маҳсулотлари тўлиб тўлдириб бизникиларни синдиришаяпти. Яқинда янги очилган бир хитой дўконини кўрган эдим. Одамлар мўри-малаҳдек тўла.Кийим-кечакларини нархи эса бизникиларникидан икки баробар арзон. Бир танишим бор эди.Яхшигина тикувчилик корхонасини ёпибди. Сабабини сўрасам арзон хитой товарлари олдида ип эша олмай қолиб шунга мажбур бўлдим дея қалб оғриқларини изхор қилди. Унинг корхонасида анчагина одам ишлаб доми-ризқи қиларди.Барчаси ишсиз қолишибди. Хорижий инвестиция деб ўзимизникиларни синдириш шартмикин....