КФ канали
Ўзбеклар нима дейди?
Дин ҳақида:
- Одамнинг манетида бўлсин (кўкрагига уриб), вей!
Бойлар ҳақида
: - Мард киши. Эҳсони катта саховатли одам. Ҳожи. Бир тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.
Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр ҳақида:
- Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.
Ёғли овқат ҳақида:
- Дўхтирлар ваҳимачи халқ бўлади. Катта-катта олавер.
Ичкилик ҳақида:
- Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).
СССР ҳақида:
- (орзумандлик билан) Бошқача даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..
Америка ҳақида:
- Иплос давлат. Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.
Тошкент ҳақида:
- Свет ўчмайди, газ бир метр.
Мустақиллик ҳақида
: - Ҳозир ҳам кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.
Тўйлар ҳақида:
- Ярашиғи шунақа. Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.
Газеталар ҳақида:
- Афандиси, сканворди боридан олиб тураман.
Китоб ҳақида:
- Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.
Қиз фарзанд ҳақида:
- Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.
Интернет ҳақида:
- Ҳозирги болаларнинг ҳаммасининг, нимейди, анави, ҳа одноклассникида сайти бор.
Путин ҳақида
: - Америка шундан қўрқади . Бўлмаса...
Алишер Усмонов ҳақида:
- Путин билан яккама-якка гаплашиб, Россияда ўзбекларга тегмасликка келишиб қўйибди.
Элон Маск ҳақида
: - Ким у?
Масжид ҳақида:
- Пенсияга чиқиб олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.
Сиёсат ҳақида:
- Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.
Президент ҳақида:
- Ўзи яхши одам, атрофидагилар ярамас.
(эски постлардан
)
1 comment
❄️
Zilolaxon Eraliyeva
❄️
Apr 25, 2021
Aksariyat o‘zbeklarning fikri,lekin hammasiniki ham emas!