⚡Хушхабар! Академик лицей ўқувчилари кимё бўйича 54-халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақият қозонди
2020 йил 13-18 июль кунлари
27 та давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан
54-халқаро Менделеев олимпиадаси масофавий шаклда ўтказилди, дея Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
хабар бермоқда.
Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар жамоалари билан бирга юртимиз академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат
Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.
Иккита назария турда ўтказилган 54-халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ёшлар муносиб қатнашиб,
ғолиблар қаторидан ўрин олди.
Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи ўқувчиси
Мирумид Миракбаров халқаро олимпиадада ғалаба қозониб, шу кунга қадар кимё фанидан юртимиз жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига
10-олтин медални олиб келди.
Қолаверса, ушбу лицей ўқувчилари
Дилшодахон Исаева,
Рустам Тўхтабоев ва ТДАУ академик лицей ўқувчиси
Собиржон Омоновлар бронза медални қўлга киритишди.
Лицей ўқувчиларига омад тилаймиз.
Низомга мувофиқ, ушбу ғолиблар
кимё фанидан максимал балл берувчи имтиёз эгаси бўлишади.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Фақат бир эътироз: ушбу даражадаги ютуққа эришган фарзандларимизга шу йўналишдаги ОТМга тўғридан-тўғри қабулни йўлга қўйиш адолатдан бўлар эди. Ахир бундай ўқувчиларимизнинг ярим билимига эга бўлмаганлар (оз бўлсада) ҳам олийгоҳ талабаси мақомида юрибдику.