Сўхлик ёшлар учун ажратилган 500та ўрин қандай тақсимланади?KUN.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Сўх туманида яшовчи абитуриентдан мурожаат келиб тушди.
«
Ассалому алайкум. Президент қарори билан бу йил Фарғона вилояти Сўх тумани ёшларига ОТМга кириш учун 500та ўрин ажратилди. Шу қарор ижроси бўйича маълумот олишда ёрдам берсангиз. Ўринлар қайси тартибда ажратилади ва қайси йўналишлар учун амал қилади? Ўзи умуман, бу ўринлар ростан бериладими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат», деб ёзади Саҳобиддин исмли муштарий.
Мурожаат бўйича Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов билан боғланилди. У масалага қуйидагича изоҳ берди.«Бу – президент тасдиқлаб берган ўрин ва у ўзгармайди.
Бу жараённинг тартиби шундай бўладики, ўқишга кириш учун 3 минг сўхлик ҳужжат топшириши ҳам мумкин, 10 минг сўхлик ҳам. Улар республикадаги исталган ОТМга ҳужжат топшириши мумкин. Биз эса натижаларга қараб энг юқори балл олган 500 нафар абитуриентни танлаб оламиз.
Ҳаммаси белгиланган квота қоидалари бўйича. Биз буни тавсияномаси бор деб тушунамиз, улар ўқишга киради.
Менимча, кўпчилик сўхлик ёшлар тожик тилли ўқишларга топшириши ҳам мумкин. Чунки улар тожик тилида ўқиган. Хабарингиз бор, бизда бу йилдан тожик тилидаги йўналишлар ҳам очиляпти. Лекин улар ўзбек тилида тест топширса ҳам ҳисобланаверади.
Бу бўйича Давлат қабул комиссиясининг яна қўшимча тартиблари чиқиши мумкин. Лекин ўринлар сони ўзгармайди».
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈