#Диққат_эълон
‼️‼️‼️‼️‼️📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси билан халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессияси йиғилиш қарорига асосан шаҳар ҳудудидаги бўш ерларга экилган бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларини белгиланган тартибда шаҳар ҳудудида жами 733,31 гектар майдони ишга лаёқатли ишсиз фуқароларга вақтинчалик такрорий қишлоқ хўжалиги махсулотларини экиш учун мавсумий муддатга ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий муддатга фойдаланиш учун ер берилади.
Нурафшон шаҳар ҳокимиятининг Қурилиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa