​​Коронавирус сабаб имтиҳонда қатнаша олмаган абитуриентга тўлаган пули қайтарилмайди.

2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасасига ҳужжат топширган, аммо тест синовида қатнаша олмаган абитуриентларга тўлаган пуллари қайтариб берилмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази расмийлари матбуот анжуманида маълум қилди.

QALAMPIR.UZ мухбири ДТМ расмийларига абитуриент карантинга олинса ёки коронавирусга чалинса ва имтиҳонда қатнаша олмаса, унга яна имконият бериладими, агар қатнашмаса тўлаган пули қайтариладими деган савол билан мурожаат қилди. 
“Имтиҳон куни тана ҳарорати юқорилаган абитуриентларга тест синовлари тўлиқ якунлангач, имтиҳон топшириш имкони берилади.

Барча абитуриентларнинг тана ҳарорати тест ўтказиладиган ҳудудга кириш жараёнида текширилади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлар ўша ерда тиббиёт ходимлари назоратидан ўтади. Агар ҳарорати тушмайдиган бўлса, имтиҳонга киритилмайди ва унга тест синовлари бутунлай тугагаганидан сўнг тўрт кун ўтгач, бир кун вақт берилади.
Масалан, имтиҳон бир ой, яъни ўттиз кун давом этса, тана ҳарорати юқори абитуриентлар учун ўттиз тўртинчи куни имтиҳон бўлади.
Агар абитуриентда касаллик аломатлари аниқланиб, тузалмаса, яъни унга ССВ томонидан хулоса берилмаса, у жорий йил тест синовларига қўйилмайди”, деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

Мазкур савол бўйича ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов қўшимча тариасида шуларни маълум қилди:

“Абитуриентда COVID-19 аниқланса, шифокор хулосасига асосан, тестга киритилмайди ва кейинги йил имтиҳон топширишига тўғри келади. Коронавирусга чалинган абитуриентларга ҳужжат топшириш пайтида қилган тўлов суммаси қайтариб берилмайди. Чунки имтиҳонга қадар у абитуриент қатнашмаслигини билиб бўлмайди, шунинг учун ҳам сув, ручка олинади, назоратчи тайинланади. Ўтган йили ҳам пул тўлаб, тестга келолмаганларга маблағи қайтарилмаган”, деди Сардор Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, тадбирда ДТМ расмийлари янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари августда эмас, сентябрда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (111 500 сўм) миқдорида тўловни амалга ошириши белгиланган.

P.S: Халқ ўлса, ўлиб кетсин, лекин ДТМ молиявий тарафдан зарар қилмаслиги керак!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

9 comments

Istima aniqlangan abituriyentdan alohida imtihon olinarkan ana shu paytda adolat saqlanarmikan
А тугрида давлат пулни кандай кайтарсин , шу билан хам хаммани текин даволаяптику !
Iloxim bu kasallik o‘tib ketsin barchamizga student bo‘lish nasib etsin🤲🤗
Sanamjon
Shu yerdayam pul haqda gaprvotiye ulsan bu pul olsn shu bizani bergan 100 ming bn kimdr tuzalb ketgandir kim qaytb ber db davo qilar ekan bularga
Sanamjon
100 mingni òylab qarasak keraksiz narsagayam ishlatb yuborsh mumkin
Suv ruchka olingani uchun pul qaytarib berilmaydi deydimi. Nahotki suv va ruchka yarim aklad busa😂
Mengliyev Abdusamat
Shu 100bn km boyib qolarkana
А....
Oxirini boplapsila lekin axaxa:-)
Mengliyev Abdusamat
Sanamjon
Shu yerdayam pul haqda gaprvotiye ulsan bu pul olsn shu bizani bergan 100 ming bn kimdr tuzalb ketgandir kim qaytb ber db davo qilar ekan bularga
Koshki shu pul foyda keltrsa faqatgina bror kimning cho'ntagini bitta qogozga boy qiladi xolos