Порахўр, харомхўр, рибохўр танишларингиз (маҳалладош, қўни-қўшни, қариндош) борми? Бир хаётини кузатингда. Мутлақо ҳаловати йўқ.

Оиласи албатта пароканда. Ё хотини шаллақи кун бермайди, ёки фарзандлари бетайин, ёки ўзини худо уриб қўйган, алкаш-пиёниста.

Уйига борсангиз файз йўқ. Катта қаср қуриб қўйган, 1 та ойнасида чироқ бор. Фарзандлари қочиб кетган. Ҳувиллаган ховлида эр-хотин қолиб кетган.

Қариндош-уруғ, ошна-оғайнилари ҳам ўзига ўхшаган бадбахтлар. Мутлақо ҳавас қиладиган эмас.

Хуллас кейинги сафар ишшайиб турган харомхўрни кўрганингизда эсланг: олдингизда ўта бахтсиз, хаётдан мутлақо завқ олмайдиган, қалбида халовати йўқ, ўзига ишончсиз, худо уриб қўйган одам турибди.

Анвар Нарзуллаев

@fbuzbek

Comments

Be the first to add a comment