Коронавирусда сатурация ва пульсоксиметрнинг аҳамияти
Дилдора Секлер, вирусолог:
👉 Сатурация бу – ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси. У ўпка ўзидан ўтаётган қонни қанчалик кислород билан таъминлай олаётганини кўрсатади.
👉 Сатурацияни пульсоксиметр номли асбоб билан ўлчаш мумкин. Бунда пульс ва организмдаги кислород миқдорини ҳисоблаган ҳолда, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатиб беради. Нафас қисиши, ҳансираш кузатила бошлаганда пульсоксиметрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Асбоб кўрсатган фоиз 100га қанчалик яқин бўлса, шунчалик ижобий натижа ҳисобланади.
Манба
👉 @xushnudbek 👈