Мени гапнинг очиғи қардошларимиз бошига тушган фожеа кунидан бери қўлим ишга бормаяпти. Баъзи бирлари миллион доллар ҳам беришга қурби етадиган курсдошларимга инсонпарварлик ёрдам ташкил этиш борасида мурожаатим бесамар кетгач, курсдошлар телеграм гуруҳидан чиқиб кетдим. Миллатнинг ойдинлари бўлган юристлар шу бўлса бошқалардан не нажот. Инсонпарварлик юкларини йиғаётган тадбиркорлар палатасининг 1094 номерига қўнғироқ қилиб қандай нарсани юбориш мумкинлиги борасида маълумот олгач, ўз имкониятларим доирасида иш бошладим. Насиб этса бугун ҳам уни давом эттириб қардошлик бурчимни бажаришга ҳаракат қиламан. Қардош юртга офат келди, бошига синов тушди. Келинг уларга дилимиз, тилимиз, қўлимиз, амалий ҳаракатимиз билан елкадош бўлайлик. Шу кунларда хашар, байрамларида ошар қилайлик.Балким қардош турк халқи билан бирдамлик рамзи сифатида, Ўзбекистонда ҳам жуда бўлмаса бир кун мотам деб расмий равишда эълон қилиш керакдир.