⚡Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ўз жазосини олдиЖиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ҳужжатларига кўра, судланувчи Ғафур Жавлонов (исм, фамилиялар шартли) 1993 йил Булунғур туманида туғилган.
Вақтинча ишсиз бўлган бу фуқаро ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилганди. У шу мақсадда 2019 йил июль ойида Ситора Ҳамидованинг ишончига кириб, уни ва қариндоши Лола Ҳамидовани Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўзининг мансабдор танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ишонтиради.
Яъни, Ғ.Жавлонов янги танишларини мансабдор танишларига моддий қимматликларни беришга қизиқтириб қўяди. Шу орқали 2019 йил 30 июль куни С.Ҳамидовадан
100 миллион 222 минг 500 сўмга тенг бўлган кўп миқдордаги
11 минг 500 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга
киритган.
Бироқ бу “фараҳбахш лаҳзалар” узоққа чўзилмади. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Суд ишида Ғафур Жавлонов С.Ҳамидова ва унинг қариндошини
институтга ўқишга киритиш борасида бирон-бир мансабдор шахсга учрашмаганлигини ва гаплашмаганлигини, шу вақтларда пулга муҳтож бўлганлиги сабабли жабрланувчи ўз билими билан ўқишга кириб кетса, ёрдам қилганлигини айтиб, пулларини қўлга киритмоқчи бўлганлигини билдирган. У жабрланувчиларни ишонтириш мақсадида танишлари орқали ўқишга киритишини айтиб алдаганлигини, бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, унга қонуний енгиллик беришликни сўраган.
Суд ҳукми билан унга
4 (тўрт) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, яшаш жойидан кечқурун соат 22:00дан эрталаб соат 06:00га қадар чиқиши чекланди.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈