Викига ишонма, викисиз юрма
Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича дунё мамлакатлари рейтингида қўшни Қозоғистон 30-поғонага кўтарилган экан (2018 йилги маълумот, энг юқорида Дания - 89, энг пастда Жанубий Судан - 9). Бу
рус тилидаги википедия маълумоти. Қозоғистоннинг натижаси, ҳаттоки, Исроил, Полша, Чехия, Испания, Жанубий Корея, Руминия, Малайзия, Греция, Туркия ва Украиналарникидан ҳам яхшироқ. Аввалига қойил қолиб, кейин викининг
инглизча саҳифасини очсам, 2018 йилда Қозоғистон 31 кўрсаткич билан рейтингнинг 90-поғонасидан пастроқда турган экан.
Викига ишонма, викисиз ҳам юрма
Айтганча, Ўзбекистон 26 кўрсаткич билан 2020 йилги рейтингнинг 146-поғонасида экан. Расмда коррупцияни қабул қилиш индекси харитада тасвирланган