❓Ижодий имтиҳон топширадиганлар ҳам рўйхатдан ўтишда тўлов қиладими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, тўлов қилади (агар ўтган йилларда битирган бўлса).
Маълумки, тест синови ўтказиладиган йилдан аввалги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ставканинг ярим баравари –
122 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак.
Ўтган йилларда ушбу тўловдан фақат касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар озод қилинар эди. Аммо жорий йилда қайси йўналишга ҳужжат топширганидан қатъи назар,
барча абитуриентлар 3 та фандан мажбурий тест топширади.
Шунга кўра, фақат касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишга топширган абитуриентлар ҳам 122 минг 500 сўмлик тўловни амалга ошириши керак бўлади.
Кимлар тўловдан озод қилинган:
— жорий йилда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар;
— Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
— ногиронлиги бор шахслар.
❗️ЭСЛАТМА: тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 22 июлга қадар (ўша куни ҳам) тўланса бўлди.
👉 @xushnudbek 👈