Нима бўлибдию қайсидир мамлакатда бир тўда етти пушти, уруғ-аймоғлари билан давлат тепасига чиқиб, узоқ йиллар бошқаруви тизимини ҳеч кимга бермай, қонун-қоидаларни фақат ўзини фойдасига ишлатиб, миллий бойликларни талон- тарож қилиб халқни хонавайрон қилибди. Тўда мавжуд вазиятдан қандай чиқишни билмай, охири бир тўхтамга келишибди.Бир ривожланган, кучли мамлакатга қарши уруш очамиз.Шунда улар бизни босиб олиб халқни боқади. Буни референдумга қўймоқчи бўлиб туришганида тўдадан битта "доноси" чиқиб, биз уларни босиб олсак уларни халқини қандай боқамиз дея ажойиб таклифга чек қўйган экан.

Comments

Be the first to add a comment