mandat.dtm.uz сайтига "перевод" бўйича маълумотлар жойлаштирилди

Хорижий давлатлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича аризаси қабул қилинган ва тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар 80 минг 182 нафарни ташкил этди.

Ушбу талабгорларнинг маълумотлари https://mandat.dtm.uz/Transfer2022/Transfer сайтига жойлаштирилди.

❗️Эндиликда ушбу ҳавола орқали қайси йўналишга қанча талабгор ўқишни кўчириш бўйича ариза билан мурожаат этганлигини ва ҳар бир таълим йўналиши учун ўтиш бали қанчани ташкил этишини кўриш мумкин.

👆Шунингдек, талабгорлар тест синовлари ўтказилгандан сўнг мазкур сайт орқали ўз натижаларини ҳам билишлари мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈

Comments

Be the first to add a comment