Салон иккита янги форматда ўтказилмоқда. «МХТС-стрим» форматида турли мутахассислар, таълим тизими вакиллари, давлат ва бизнес масъуллари спикер сифатида қатнашиб, таълим тизимининг долзарб масалаларини онлайн форматда муҳокама қилишади.

«Таълим соҳасининг интерактив харитаси» виртуал кўргазмасида эса меҳмонлар уйдан чиқмасдан ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда виртуал экспозициядаги компаниялар стендлари, маҳсулот ва хизматлари ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Халқаро тадбир иштирокчиларидан Тошкент давлат шарқшунослик университети сўнгги йилларда Россиянинг етакчи ОТМлари билан, хусусан, МСУ Осиё ва Aфрика мамлакатлари институти, Санкт-Петербург давлат университети, Россия халқлар дўстлиги университети, Қозон федерал университети, Урал федерал университети билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда таълимни рақамлаштириш, онлайн таълим ва электрон контентни ривожлантириш, Moodle таълим тизимини бошқариш йўлида турган республикамиздаги олий ўқув юртлари учун тажриба ўрганиш, хорижий ҳамкасблар билан фикр алмашиш жуда муҳимдир.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш

Comments

Be the first to add a comment