Бу фикрларни ёзишдан олдин кўп ўйладим, хўп ўйладим. Қўлим буни ёзишга кўп маротаба бориб, кўп маротаба орқага қайтди. Аммо охир оқибат фикрларни очиқлашга жазм қилдим. Бемор бемор эмас, бемор боққан бемор дейишади. Минг афсуски шундай бедаво дардлар бўладики, одам азоб исканжасида қолади. Ҳукм эса аниқ ўлимдир. Одам ўлгунга қадар даҳшатли азоблар, оғриқлар уни тарк этмайди. Булардан қутилиш учун ўзига минг марта ўлим тилашга мажбур бўлади. Етмаган жойига бу бедаво дардни даволаймиз деб яқинлари борини барака қилиб унга сарфлайди. Емайди-ичмайди, ҳаловатини йўқотади топганини шунга йўналтиради. Оқибатда эса бир бедаво дардманд ортидан, бутун оила дардманга айланиши ҳеч гап бўлмай қолади. Модмики ушбу бедаво дардни даволашни мутлоқ иложи йўқ экан, қолган соғлом одамларни беморга айлантиришни ҳожати бормикин? Ҳалқаро амалиётда эвтаназия, яъни ўлимга бўлган ҳуқуқ тушунчаси бор. Бу дегани бедаво дардга йўлиққан, азоб исканжасида қолган одамларнинг ҳаётига унинг ҳоҳишига кўра чек қўйиш, барча азоблардан халос этишдир. Бу бир қанча мамлакатлар амалиётида мавжуд бўлган жараёндир. Балким бизда ҳам ушбу жараёнга қонуний тус бериш, тегишли қонунни қабул қилиш вақти келгандир...