#шунчакификрлар

Америка орзуси...

Америка - сеҳрли диёр,
Ухлар эди Колумб ҳам ҳали,
Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машъали....

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ўша машхур шеъридаги ушбу 4 қаторида анчагина маъно бор. Дархақиқат, Америка бу сеҳрли, ҳар бир инсонни ўзига жалб қилишга қодир мамлакат. Унинг куч қудрати ҳақида турли хил қарашлар бахс мунозаралар мавжуд. Кимдир аччиқ қора қахва ишқибози бўлса, яна кимдир сутли қахвани хуш кўради. Шу сабабли, ким энг қудратли деган савол бу шунчаки нисбий тушунча, хар кимнинг ўз қараши ва ўз ўлчов бирлиги бор. ("Дев ва пакана" фильмдаги кичик бир эпизод ёдимга тушиб кетди. Раҳматли Обид Асомов девга қараб шундай дейди: Кимдир дунёни пул билан ўлчайди, яна кимдир сомса билан, мен эса сен билан...) Бугунги пост аслида бу ҳақида ҳам эмас.

Мана неча йилдирки бутун дунё бўйлаб ҳар йили миллионлаб инсонлар Грин-карта деб номланадиган лотерея ўйнаб келишади. Чунки Америкага бориш, у ерда ўз йўлини топиб кетиш шунинг ортидан катта пул ишлаш жуда ҳам кўпчиликнинг азалий орзуси. (Қизиқ, шахсан ўзим бирор маротаба Америкага кетиш у ёқда турсин Грин-карта ўйнаш ҳақида хам ўйлаб кўрмаган эканман, бу хақида бироз кейинроқ).

Америка орзуси бу шунчалар ғалати тушунчаки баъзи бир инсонлар наздида ердаги жаннатдек, у ерда барча нарса мухайёдек кўринади. Шундай инсонлар борки, уларнинг фикри хаёли ва бор умиди айнан шу орзуга қаратилган. Ўз келажакларини фақат шунда кўришади. Орзулар ҳар доим ҳам ушалавермайди. Афсуски, кўпчилик учун бу фақатгина орзулигича қолиб кетмоқда. Энг ёмони ҳам шунда, бутун бошли ҳаёт шу орзу йўлида ўтиб кетади.

Аслида, буларнинг бари бир сароб бўлиши, биз эшитган, телевизорларда кўрган орзу бутунлай бошқача, бизни қабул қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин эканлигини хеч ўйлаб кўрганмизми?!
Ҳар доим ҳам ялтироқ кўринган нарса бу албатта энг зўри дегани эмас. Ёки шу каби, зўр нарсалар ҳар доим ҳам ялтироқ кўринавермайди. Инсон хеч қачон орзу қилишдан тўхтамаслиги керак, лекин бир орзуга боғланиб қолиш ҳам бу тўғри бўлмайди. ОРЗУЛАР МАҚСАДЛАРДАН АСЛО УСТУН БЎЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ!

Буларнинг бари ИМҲО.

Америка орзуси мисолида баъзи бир нарсаларни эслатиб ўтишга ҳаракат қилдик, ҳолос. Орзулар чексиз. Энг асосийси бу тўғри танлов. Танлов ҳамиша ўз қўлингизда!


@javlon_karimov_uz

2 comments

Orzular chegaralanmagan! 👍
Хақсиз!👍