Яқинда пикабу сайтида ўзбеклар ҳақида бир пост кўриб қолдим. Пикабу русийзабон кўнгилочар сайт бўлиб, ижтимоий тармоқ шаклида ишлайди. Айниқса, ғалати воқеа, машҳурларга оид хабарлар тўғрисида антиқа ёндашувлари, изоҳлари билан машҳур.
Мана ўша ўзбеклар ҳақидаги пост.
Ҳурматли ўқувчи, кўп ёзвордим.
Мен композит арматура ишлаб чиқаришда омборчилик қилгандим. У ерда станокларда фақат ўзбеклар ишларди, чунки иш кир, зарарли, иш ҳақи режани бажармаса 1000, бажарса 1700 рубл. Омборга русларни қўйишганди, худдики, руслар ўз-ўзидан маълумотли ва меҳнат кодекси расмийлаштиришга бориб ўтирмайди. Омборда учта омборчи эдик. Бир катта киши Адел ишнинг 90 фоизини бажарар ва бизни сўкарди. Биз 22 яшар такасалтанглар ўзбеклар анқов, санашни билмайди, нос каппалайди деб ўзимизча қотардик. Гап шундан бошланди)
Менинг Редми ноут 3 про смортфоним бор эди. Бир ўзбекка шу жуда ёқиб қолди ва унга Алиэкспрессдан 8500 рублга олганимни айтдим. У жуда қизиқиб қолди ва менинг ёрдамим билан алиэкспрессга буюртма берди. Бир ҳафта ҳовлиқиб кутди. Кейин эса олдимга келиб келишмаган талаффузда гапирди.
Ўзбек: Биласанми, бир ҳафтадан бери буюртмани юбормади, хабар ёзибди, қара-чи.
Мен: Ҳозир таржимон билан таржима қилиб, нима ёзганини биламиз.
Ўзбек: Таржимон керакмас.
Ва ўша ўзбек инглизча хабарни ўқиб ўзбекчага таржима қилиб берди. Кейин амаллаб русчага ўгирди. Мен бундан ёқамни ушлаб шамдай қотиб қолдим. Хабарда тахминан “ҳурматли ўртоқ, товар тугади, қайтаришга спор оч”, дейилган.
Мен унинг инглизчани қаердан бундай яхши билишига қизиқдим.
Шунақа қилиб ўзбек гапириб берди, у мактабда зўр ўқиган экан. У математикани ҳам, химияни, физикани ҳам ўзбек ёки инглиз тилида яхши билар экан. Аммо русчани билмас экан, русча гапириш қийинроқ, деди. Фанни эса тушуниш қийин, шунинг учун ҳамма фанларни инглизча ўрганаркан.
Мен дарров сўрадим, хўш, унда сенга у ерда пишириб қўйибдими? У 50 минг топаман, менга етади, деб жавоб қилди.
Қисқаси, биз барибир уларни анқов деб кулдик, хахаха) аммо бу энди бизнинг муаммомиз.
Tvitga izohlar orasida oʻrislarni oʻlib-tirilib dushmanlik qilganini oʻqisangiz edi ))