❌ Абитуриентлар, имтиёз дардида қалбаки сертификатдан фойдаланманг!Ҳужжат топшириш вақтида чет тили сертификатини нотўғри киритган абитуриентлар аниқланмоқдаДТМ берган маълумотларга
кўра, ҳозирга қадар Давлат тест маркази томонидан текширилган
726 та чет тили сертификатларидан 73 таси (10%) нотўғри киритилганлиги аниқланди. Жумладан:
👉 инглиз тилидан – 33 та;
👉 корейс тилидан – 22 та;
👉 хитой тилидан – 17 та;
👉 араб тилидан – 1 та;
✅ Кузатилаётган ҳолатлар:👉 имтиёз бериш учун асос бўлмайдиган сертификатларни киритиш (ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар);
👉 тилни билиш даражасини ошириб кўрсатиш (Б1 даражадаги сертификатни Б2 сифатида киритиш);
👉 сертификат серияси ва рақамини тўлиқ киритмаслик ёки нотўғри киритиш;
👉 амал қилиш муддати тугаган сертификатларни киритиш;
👉 сертификат расмини хато юклаш (бошқа расм);
👉 бошқа ҳолатлар.
Қалбаки сертификат киритиб имтиёз оламан деб урунманг!Вазирлар Маҳкамасининг 393-сон қарорига биноан, абитуриент томонидан тақдим этилган
ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈