⚡️Хориждан ўқишни кўчиришда ҳамма учун имтиҳон олинади

🅰️ талабалар ўқишини хорижий (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

➖агар алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлса касбий (ижодий) имтиҳонлар, қолганида тест синовлари ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМ томонидан, тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;

➖ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар белгиланади;

➖ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

➖имтиҳон натижалари ДТМ ҳамда ОТМларнинг веб-сайтларида эълон қилинади.

🅱️ талабалар ўқишини хорижий ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.


👉 @xushnudbek 👈

1075 comments

Show 100 more comments
Алижон ваГулмира
Инсоф берсин
Bugun sana 27-avgust.25-avgustda bal chiqadi deyilgan edi.2 kun o'tdi xali ham e'lon qilinmadi...
M_Абдисоатовна♡
100ball deyishdi aniq boʻldmi ball🤔
🔆 ГУЛЬБАХОР АНВАРОВНА 💐
утиш балл 66,1
𝓝𝓪𝓼𝓲𝓫𝓪
Men YODJU instituti, boshlangich talim fakultetidan, Jahon tillari universitetiga rus tili filoligayasiga, test orqali oqishni kochira olamanmi ?
Yuldashev Qahramon
масалан 66.1 утиш бали мен 60 бал тупладим супер контракт канча булади
Yuldashev Qahramon
масалан 66.1 утиш бали мен 60 бал тупладим супер контракт канча булади
Узиз укимокчи болган факултет ни 1.5 баробар масалан 10 млн болса 15 млн толайсиз буни ичида контракт хам бор табриклайман лекин
Узбекистонни ичида юрган студентларга имкониятларни зор килиб беришади сарсон болмасин у бу диб лекин чет давлатларда окиб юрган студентларга канча имкониятлар боса хаммасини иложи борича екатишка тушишади 1чи йили бунака Кюри балди олалмагандан кейин чет давлатга кетадида 1 йил еки ундан коп йил екатмастан
Olimboyevna
Assalomu alekum qoshimcha nogironlik dan tavsiya noma oqishni kochirishda qanday roy oynaydi iltimos javb bering?🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏