Олий диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилдиПандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, абитуриентларнинг узоқ вақт бир жойда ўтириб қолишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларига 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида ўзгартириш киритилди.
✅ Олий диний таълим муассасаларида қуйидагича қабул имтиҳонлари ўтказилади:
👉 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида.
1-блок “Фиқҳ ва ақоид” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
👉 Ҳадис илми мактабида.1-блок “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” ижодий имтиҳон, жами 96 балл;
2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қайд этилишича, Олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Республика махсус комиссияси томонидан
карантин тартиблари юмшатилгандан сўнг санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини ўтказиш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.
Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈