​​Магистратура имтиҳонига IQ даражасини аниқлаш учун тестлар ҳам қўшилади

Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши ва коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳам кечикяпти. Бу ҳол магистратура босқичига кириш имтиҳонларини ҳам четлаб ўтмаяпти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев охирги брифингда магистратура имтиҳонларини муддатлари ҳақида аниқ гап айта олмади.

“Кириш имтиҳонлари мутахассислик фани ва хорижий тилдан — тест кўринишида бўлади. 

Мутахассислик фани имтиҳонида бакалавриатда ўрганилган мутахассислик фанидан ташқари илмий-педагогик лаёқатни ва IQ даражасини аниқлашга қаратилган тестлар ҳам киритилади. 

Кириши имтиҳонларини 3 августдан бошлаш режалаштирилган эди. Барчангизга маълум, пандемия режаларимизга ўзгартиришлар киритмоқда. Шу боисдан магистратурага қабул имтиҳонлари вақти ҳам Давлат комиссияси томонидан белгиланади”, деди Бабашев.

Эслатиб ўтамиз, магистратура босқичига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш 30 июль куни якунланди. Имтиҳонлар эса 3-20 август кунлари онлайн ўтказилиши керак эди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

3 comments

Ilmiy salohiyat bilan IQ testladan namunala bòsa jonatila iltimos
Zebiniso G'ofurova
Qanaqa savollar buladi IQdan
Yo‘ldoshev Elyorjon
IQ nima edi u