This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз фани ўқитилишига бефарқ бўлмаган фидойи педагоглар диққатига!

Таълим инспекциясининг "Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги" муҳокамалар порталига мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим босқичлари кесимида 21 та фан бўйича ўқув дастурлари лойиҳалари жойлаштирилди.

Uzviylik.tdi.uz сайти орқали Сиз мазкур ўқув дастурлари билан танишиб, ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз. Бунда:

👉 Таълим турлариаро ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги таъминланганми?

👉 Ўқув дастурларида мавзуларнинг айнан мазмунан такрорланиши борми?

каби масалаларга эътиборли бўлишингизни, шунингдек,

👉 қисқартириладиган ёки умуман дастурдан олиб ташланадиган;

👉 такомиллаштириладиган ёки янгиланадиган;

👉 халқаро тадқиқотлар мазмуни киритилиши талаб қилинадиган;

👉 назарий машғулот туридан амалий машғулот турига ўтказиладиган мавзуларни белгилаб беришингизни сўраймиз.

❗️Унутманг, Сизнинг муносабатингиз мамлакатимиз таълим тизими ривожи учун муҳим аҳамиятга эга!

👉 @uztdi

Comments

Be the first to add a comment