🔔Диққат эълон!

18 апрель, Пайшанба куни, соат 10.00 да Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари, битирувчи ёшлар, "Аёллар дафтари" даги ишсиз хотин-қизлар ва иш излаётган бошқа фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Ярмаркада Бухоро шаҳридаги 50 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 2 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этади.

Шунингдек ярмаркада ENTER Engineering Pte. Ltd." компанияси ҳамда Артел маиший техника ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашади.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, ўзингизга маъқул бўлган йўналишда иш бошланг!

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Comments

Be the first to add a comment