Совет даврида Фрунзе бўлган бу шаҳар, Бишкекка айланган, ўз вақтида Пишпек деб ҳам аталган. Бунга кафолат бера олмайману, айтишларича бу шаҳарга Қўқон хонлари асос солган экан. Шу сабабдан Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарларига ўхшаб жуда тарихий аҳамиятга эга эмас.Бир сўз билан айтганда минг йиллик шаҳарлар таркибига кирмайди. Гарчанд кичкина бир мамлакат бўлсада, Қирғизистон хорижда Ўрта Осиёдаги демократия ороли сифатида эътироф этилган. Шу сабабдан бу ерда кўплаб халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари мавжуд. Қирғизистон Конституциясига мувофиқ президентлик муддати узил-кесил беш йил қилиб белгиланган. Шу пайтгача ҳеч бир президент ундан ортиқ бу курсида ўтирмаган.Бунда албатта қирғиз парламентининг, кўп партиявийликни ўрни жуда каттадир. Парламент амалда барча мансабдор шахсларни тергай олиш кучига эгадир.Улар бошқа қўшни давлатлардаги парламентларга ўхшаб бекинмачоқ,кўз бекитар, хола-хола ўйинларини ўйнашмайди.Ҳеч бир вазирлик, президент, парламент биноси темир панжалар билан ўралмаган, қўриқлов хизмати йўқ. Эътибор берган нарсам президент қароргоҳи олдида Қирғизистон байроғи ўрнатилган махсус жой бўлиб, уни ёнида доимий равишда иккита ҳарбий солдат алмашиб турар экан. Худди ҳарбий қисм байроғини қўриқлаб турадиган биринчи постга ўхшаб.Ундан сал нарида ватан мустақиллиги учун жон берган қирғиз ботирлари шарафига ўрнатилган ёдгорлик бўлиб, унда бу ботирларни тоталитар тузум ўрнатилишига қарши чиқиб қаҳрамонларча ҳалоқ бўлганлар деган ёзувлар битилган.
Қириғизистон ҳақида совет даври музейи, қўриқхонаси деган тушунча бор. Нега дейсизми? Чунки гарчанд Фрунзе Бишкек деб қайта номланган бўлсада шаҳарда совет даври атамалари деярли жойида турибди.Дейлик Ленин райони, Ёш гвардия, Фрунзе, Ленин кўчалари, Советлар уйи биноси, совет даврининг ҳайкаллари, коммунизм қуриш учун жонимизни фидо этамиз деган шиорлар, қўйингки ўша пайтда нима бўлса шундай сақланиб турибди. Ҳеч ким ўзгартириш ҳақида ҳам ўйламайди. Кўчаларда ҳам тартиб қоида жойида. Кўча ёки бирон жойда миршабларни ҳам учратганим йўқ. Ички ишлар ходимларига, ёлғон бўлмасин Ленин райони милицияси деган идорасида кўзим тушди. Йўл ҳараката қоидаларини бузиш, светафорни қизил чироғига ўтишни, бирорта автоаварияни кўрганим йўқ. Ваҳоланки минг афсуски ўзимизда бир ҳафтада беш-олтита автоаварияга истаб истамай кўзи тушарди одамни.Йўллари ҳам жуда зўр бўлмасада транспорт ва пиёдалар қатнаши учун шароит мавжуд.Йўлни четларида велосипедларга кўзи тушади одамни. Бироқ бирортасига қулф осилмаган. Кўчада маст аласт одамни учратиб бўлмайди. Одамларни юзида ҳам қандайдир ғубор мавжуд эмас. Гарчанд Қирғизистон кучли иқтисодий асосларга эга давлат бўлмасада қирғиз сомининг қудрати бизникидан баланд. Бир АҚШ доллари олиш 83 қирғиз соми, сотиш 84 қирғиз соми. Олиш сотиш ишлари банкларда бемалол амалга оширилмоқда. Иш ҳақи, бозордаги нарх наволар ҳам шунга яраша.Йўл четидан ўтган ариқда оқаётган сувнинг ранги ҳам сутдек оппоқ бўлмасада оқишдир.Шунинг учун у оқиб келадиган худуд Оқсув деб аталар экан.Бир сўз билан айтадиган бўлсам қардош қирғиз юртида ўрганса бўладиган ижобий нарсалар анчагина экан.
Комилов Руҳиддин- Паркент-Тошкент-Бишкек –21.08.2022
Бишкек-Тошкент-Паркент –27.08.2022

Comments

Be the first to add a comment