🤨 Нега тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида магистратурага қизиқиш жуда паст?Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига
кўра, 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун жами
78 мингдан ошиқ абитуриентлар онлайн ариза топширишган.
Жумладан,
📈 Олий таълим муассасалари кесимида энг кўп аризалар сони:
1. Ўзбекистон миллий университети - 6077 та;
2. Самарқанд давлат университети – 3651 та;
3. Термиз давлат университети – 3403 та;
4. Қорақалпоқ давлат университети – 2844 та.
📈 Йўналиши ва олий таълим муассасаси кесимида бир ўринга тўғри келадиган энг кўп аризалар сони:
1. Лингвистика: инглиз тили (Фарғона давлат университети) – 1 ўринга ўртача 105,5 та;
2. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Андижон давлат университети) – 1 ўринга ўртача 68,3 та;
3. Лингвистика: инглиз тили (Урганч давлат университети) – 1 ўринга ўртача 48,4 та;
4. Компьютер инжиниринги: компьютер тизимларини лойиҳалаш (ТАТУ Фарғона филиали) – 1 ўринга ўртача 45,5 та.
📉 Аризалар сони бўйича
энг кам кўрсаткичлар тиббиёт олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда. Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин:
1. Магистратурага муқобил вариант –
ординатуранинг мавжудлиги;2. Тиббий олий таълим олиш муддатининг узоқлиги (врач бўлиш осон эмас);
3. ва шунингдек, бизнингча, ҳозирги пандемия шароитининг таъсири (кўпчилик битирувчилар магистратурага ўқишга киришни кейинроққа қўйиб, халққа хизмат қилишни афзал билишаётган бўлишлари мумкин).
Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈