Коллежлар даври тугаб бормоқда:
Ургутдаги коллеж биноси ўрнида Самарқанд давлат университетининг филиали ташкил этиладиСамарқанд вилояти ҳокимининг 2020-йил 1-июлдаги қарорига кўра, Ургут агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида берилади. Бу ҳақда Zarnews нашри
хабар бермоқда.
Тумандаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўрнида эса Самарқанд давлат университетининг филиалини ташкил этиш белгиланди.
Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетининг 3-академик лицейи бино ва иншоотлари университет ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш учун ажратилди.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈