⚡️ Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 23-25-август кунлари ўтказилади

📆 Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 23-24-25-август кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилади ва 23 август куни бошланиб, 25 август куни 1-сменада якунланади. Бунда тест синовлари:

1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️⃣-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 20 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун мутахассислик фанларида 3,15 баллдан, мажбурий фанларда 2,1 баллдан берилади.

👨🏻‍💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

❗️ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈

Comments

Be the first to add a comment