❓Кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини “қизил”га битирганлар магистратурага имтиҳонсиз кирадими?
#abituriyent
✅ ЖАВОБ: Ҳа, улар имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли Президент
қарори билан ОТМларнинг
кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича
имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари
мазкур ОТМларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча
имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгиланган.
2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сонли Президент
қарори билан эса ОТМларнинг
информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича
имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари
мазкур ОТМларнинг магистратурасига кириш
имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади, дейилган.
Талабалардан шу бўйича саволлар келиб тушаётганлиги учун, мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан боғландик ва тегишли тушунтириш олдик.
Демак, ушбу имтиёзлар жорий йилдан амалга киритилади. Тартиби қуйидагича бўлади:
1️⃣ кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини имтиёзли дипломга эга бўлган талабалар
ўзлари тугатган ОТМ магистратурасининг тегишли мутахассислигига
ҳужжат топширади;
2️⃣ сўнгра улар белгиланган тартибда
имтиҳонга киришади. Чунки юқоридаги имтиёзлар
фақат тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имкониятини беради холос. Ваҳоланки, ўша абитуриент балки
ўз кучи билан давлат грантига ҳам кириши мумкин. Шу сабабли уни бундай имкониятдан маҳрум қилиш мантиқсизлик бўлади;
3️⃣ абитуриентнинг имтиҳон натижасига қаралади. Агар у давлат грантига кирган бўлса, унда
давлат гранти асосида ўқийди ва ўз-ўзидан Президент қарорида белгиланган
имтиёз қўлланмайди. Агар у тўлов-контрактга кирган ёки умуман имтиҳондан йиқилган бўлса ҳам, Давлат қабул комиссиясининг қарори билан у ўша магистратура мутахассислигига
тўлов-контракт асосида қабул қилинади, яъни унга
имтиёз қўлланади.
P.S.: ҳозир шу маълумотларни ёзиш асносида бошқа бир нарсани ўйлаб қолдим, ушбу имтиёз қўлланганда абитуриент квота ичида қабул қилинадими ёки қўшимча квота биланми? Президент қарорида қўшимча квота дейилмаган, демак катта эҳтимол билан улар квота доирасида қабул қилинади. Яна ҳам бу масалага аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.
👉 @xushnudbek 👈
❓Кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини “қизил”га битирганлар магистратурага имтиҳонсиз кирадими?
#abituriyent
✅ ЖАВОБ: Ҳа, улар имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли Президент қарори билан ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгиланган.
2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сонли Президент қарори билан эса ОТМларнинг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМларнинг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади, дейилган.
Талабалардан шу бўйича саволлар келиб тушаётганлиги учун, мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан боғландик ва тегишли тушунтириш олдик.
Демак, ушбу имтиёзлар жорий йилдан амалга киритилади. Тартиби қуйидагича бўлади:
1️⃣ кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини имтиёзли дипломга эга бўлган талабалар ўзлари тугатган ОТМ магистратурасининг тегишли мутахассислигига ҳужжат топширади;
2️⃣ сўнгра улар белгиланган тартибда имтиҳонга киришади. Чунки юқоридаги имтиёзлар фақат тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имкониятини беради холос. Ваҳоланки, ўша абитуриент балки ўз кучи билан давлат грантига ҳам кириши мумкин. Шу сабабли уни бундай имкониятдан маҳрум қилиш мантиқсизлик бўлади;
3️⃣ абитуриентнинг имтиҳон натижасига қаралади. Агар у давлат грантига кирган бўлса, унда давлат гранти асосида ўқийди ва ўз-ўзидан Президент қарорида белгиланган имтиёз қўлланмайди. Агар у тўлов-контрактга кирган ёки умуман имтиҳондан йиқилган бўлса ҳам, Давлат қабул комиссиясининг қарори билан у ўша магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида қабул қилинади, яъни унга имтиёз қўлланади.
P.S.: ҳозир шу маълумотларни ёзиш асносида бошқа бир нарсани ўйлаб қолдим, ушбу имтиёз қўлланганда абитуриент квота ичида қабул қилинадими ёки қўшимча квота биланми? Президент қарорида қўшимча квота дейилмаган, демак катта эҳтимол билан улар квота доирасида қабул қилинади. Яна ҳам бу масалага аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.
👉 @xushnudbek 👈
Shu bo'yicha men o'tgan yili olganman qizil diplomni nima bo'ladi
Biologiyani bitirganman
Oldindan Rahmat javob uchun