Муҳаммад Юсуф фақат қўшиқчи шоир эмасди (айтганча, у қўшиқчи шоир дейишларини хушламаган). Ажойиб лирик шеърлари билан бирга ўқувчининг қалбига тегадиган ижтимоий мавзудаги шеърлари кўп эди. Сталин даври қатағонлари мавзусидаги "Қора қуёш" достонини оласизми, Бухорога бағишланган "Кўҳна қудуқ" достонини оласизми - ажойиб топилмаларга бой ва ўқувчининг юрагига етиб боради. Унинг шеърларини ёд олиш шарт эмас, ўзи хотирангизга михланиб қолганини, сатрлар бирин-кетин хотирангизга қуйилиб келаверишини сезасиз. Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари бир қарашда жуда оддий сўзлар тизмасидан иборат, аммо қани энди шундай содда шеърни осонгина ёзиб бўлса. Қуйида Муҳаммад Юсуфнинг "кичкина одам"га ҳамдардлик йўғрилган икки шеъри. Ўқиб кўринг, сиз Мўминжонни ҳам, Ёқуб чолни ҳам танийсиз...
Мўмин сувчи Ғўзага сув тараб юрар, Иш пайти юракдан ишлаб, Яйраб юрар. Бўш пайти ғишт қуйишга ҳам, Яраб турар. Қиш пайтида шийпонга ҳам, Қараб турар... Мўмин деҳқон — Далададир куни билан, Ғўзасига Парвонадир куни бнлан. Офтоб таниш, Танададир куни билан... Шериклари Панададир куни билан. Шериклари — Пихин ёрган маст туялар. Шериклари — Хачирдан ҳам паст туялар. Мўминжондан кулишади; Содда одам!.. Мўминжонни қилишади аскиялар. Мўмин сувчи Бир кун оғриб қолди, товба, Қорнин ушлаб, Уйига йўл олди зўрға. Тут суяди, Тол суяди, Ер суяди, Хотинининг олдига етволди, зўрға... Мўмин деҳқон. Мўмин энди... ногирон чол. Кўзига тик қаролмайди Йўламатол
Не бўлди, деб сўролмайди Йўламатол, Мўмин бутун Марҳаматга тирик савол! Мўмин энди ғўзага сув тарамайди, Иш пайти юракдан ишлаб яйрамайди. Бўш пайти ғишт қуйишга ҳам ярамайди, Қиш пайтида шийпонга ҳам қарамайди...
4 comments
Ойгул Бўронова
Шеърни ўқиб ўйлаааб қолдим..... Коррупция бизнинг қонимизга сингиб кетмаганмикан . Халқни чалғитиб кераксиз муаммолар атрофида ўралашиб юраверишади ю, асосий муаммо доим четда қолади. Яхши бўлиб кетади сига ҳам ишонгим келмай қолди.
Коррупция бизнинг қонимизга сингиб кетмаганмикан . Халқни чалғитиб кераксиз муаммолар атрофида ўралашиб юраверишади ю, асосий муаммо доим четда қолади. Яхши бўлиб кетади сига ҳам ишонгим келмай қолди.