Канадалик шоир, эссеист ва таржимон Энн Карсон 2026 йилги Адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Аммо унинг университетлар билан боғлиқ академик фаолиятига назар ташласак, қизиқ бир ҳолатга дуч келамиз.
Принстон университети Энн Карсонни доцентликдан профессорликка (tenure) тавсия қилишга муносиб деб ҳисобламаган. Макгилл университетида эса Классика кафедраси ёпилганидан кейин у дарс беришни давом эттира олмаган. Энди эса ҳамма уни ўзиники қилиб кўрсатишга шошилмоқда…
Нобель мукофоти эълон қилингач, Принстон унинг бу ерда дарс берганини, Макгилл эса собиқ профессори эканини эслатиб, ғалабани ўз ютуғидек нишонламоқда.
Хаёт қизиқда, муваффақиятгача сиз ҳеч кимсиз, муваффақиятдан кейин эса сизни ҳамма ўзиники қилиб кўрсатишга уринади: кечагина сизни пайқамаганлар бугун сизни аввалдан билганини, қўллаб-қувватлаганини айтишга шошилади.