Бу дунёга қанча одамизот келиб кетган ҳеч ким билмаса керак. Бундан бир қанча йил аввал ёши улуғ бир қўшним айтган эди. Уй солиш мақсадида пойдевор қазисам росмана уч метрли одамларни суяклари чиқди. Берироқда эса боши қиблага қаратиб қўйилган ўзимизга ўхшаган пачақ одамларнинг суяклари ётарди. Уйимни олиб қўйишидан қўрқиб ҳаммасини кўмиб ташладим. Ҳозир у одамни ўзи ҳам кўмилиб тупроққа қорилиб кетди. Ўша жойда ўтганимда аёллар қозон осиб нимадир қилишарди.Овқат пишириб ўтган кетганларга тарқатишарди. Демак бу ер қачонлардир қабристон бўлган. Умуман олганда ер юзида одам суяги кўмилмаган жой бўлмаса керак. Наинки осмондаги юлдузларни саноғига етиб бўлмагандек, одамизотнинг ҳам саноғига етиб бўлмас...