Бугун Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг туғилган куни!
Устоз шоиримиз агар ҳаёт бўлганларида бугун 81 ёшга тўлган бўлардилар. Болалигимдан Абдулла Ориповнинг ижодини ўқиб катта бўлганман ва бу адабиётга муҳаббатимни оширган.
«Жаннатга йўл» достонини, «Ҳаж дафтари» туркумидаги шеърларни, ўта моҳирона таржима қилинган Дантенинг «Илоҳий комедия»сини бир неча мартадан мазза қилиб ўқиб чиққанман. Ҳали мен барча яхши биладиган «Ўзбекистон» қасидасию, «Онажон» монологи, «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» ёки «Биринчи муҳаббатим» каби юзлаб шедевр шеърлар ҳақида индамаяпман. Ўзи умуман ҳар бир ўзбек китобхони албатта Абдулла Орипов ижоди орқали адабиёт остонасидан ўтиши керак, деб ўйлайман.
Ва бундан ташқари миллатидан ва тилидан қатъи назар ҳар бир ўзбек ёд олиши шарт бўлган Абдулла Ориповнинг яна бир асари ҳам бор — бу
Ўзбекистон мадҳияси!
Устоз Абдулла ака ҳақида қанча гапирсак оз. Хуллас, Ўзбекистоннинг ҳақиқий Қаҳрамони эдилар. Улуғ адибимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈
* * *
**таржимаи хол**
Дустлар учрашдилар, салом яхши кол
Аслида мана шу таржимаи хол
Ганимлар дуч келар жанг булар пухта
Таржимаи холга куйилар нукта